Тошкент шаҳрида талончилик фош этилди

10:45, 13 июнь

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида маҳаллий аҳолига мансуб 22 ва 16 ёшли фуқаролар 54 ёшли фуқаронинг LG мобил телефонини очиқдан-очиқ тортиб олиб кетаётганида шу ерда хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ патрул-пост хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди ва жиноят тўлиқ фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.   

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!