«GM Uzbekistan»га бутловчи қисмларни етказиб бераётган корхоналар тақдирланди

11:20, 13 июнь

Ўзбекистонда GM учун дунё бўйича бутловчи қисмларни етказиб берувчиларга «GM Supplier Quality Excellence 2015» мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

«GM Operations Uzbekistan»нинг Президенти ва бошқарувчи директори Хектор Вилларреал, етказиб берилаётган маҳсулотларнинг сифатини ошириш ва назорат қилиш бўйича GM International’нинг минтақадаги директори Джеуэл Ши ҳамда раҳбарият вакиллари 10 дан ортиқ мукофотларни топшириш учун «GM Uzbekistan» АЖга бутловчи қисмларни етказиб берувчи корхоналар раҳбарлари билан учрашишди

Мукофотлар «Uz-TongXong Co.», «Uz-Hanwoo»,  «Uz-DongJuPaint Co.», «Uz-Chasis», «Uz-Sungwoo», «Uz-SaeMyung Co.», «Uz-EraeCable», «Uz-Dong Won Co.», «Uz-Erae Climate Control», «Kwangjin Autosistems» қўшма корхоналари ва Жиззах аккумулятор заводи жамоасига топширилди. 

Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан Хектор Вилларреал ўзларининг сидқидилдан қилган меҳнати туфайли «GM Uzbekistan» АЖнинг муваффақиятига муносиб ҳисса қўшганлиги учун корхоналар раҳбарларига ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек компаниялар вакиллари ва Джеуэл Ши хоним иш жараёни билан танишиши мақсадида қатор корхоналарга ташриф буюрди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 13:42, 14 июнь
Butlovchi qismlar yetishmayotgani haqidayam yozila. Lyuk yo'qligi sabab Gentra 3 pozitisyasini 6 oy kuttim. Shartnoma muddatlari tugab ketti. Lekin avtosalon hodimlari parvo ham qilishmayabdi. Topgan gapi pastroq pozitsiya oling emish.