Янгиерда экскваторларни таъмирлаш заводи қурилади

12:54, 13 июнь

2017 йилда Янгиердаги (Сирдарё вилояти) «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тепловоз депоси базасида экскваторлар ва гусеницали техникаларни таъмирлаш бўйича завод бунёд этилади. Бу Ўзбекистон Президентининг 3 июндаги қарорида кўзда тутилган. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар бермоқда

Лойиҳанинг якуний қиймати 29 млн АҚШ долларини ташкил этади. Молиялаш манбаси — «Ўзбекистон темир йўллари»нинг шахсий маблағлари.

Қарорда қайд этилишича, экскваторлар ва гусеницали техникаларни таъмирлаш ҳамда улар паркини қайта тиклаш учун замонавий ишлаб чиқариш базасини ташкил этиш техникалардан фойдаланиш самарадорлигини оширади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!