Эски шаҳарда ағдарилиб кетган контейнер "Кобальт" ва "Спарк"ка зарар етказди (Видео)

14:03, 13 июнь

Пойтахтимизнинг Эски шаҳар ҳудудида контейнер ағдарилиб кетди.

Facebook’нинг “Водители Ташкента” гуруҳида хабар берилишича, мазкур ҳодиса оқибатида Кобальт ва Спарк русумли автомобиль жиддий зарар кўрган.

Бахтли тасодиф билан ушбу автомобиль ҳайдовчилари омон қолган.

Ушбу ҳодиса акс этган видео мазкур гуруҳ фойдаланувчилари томонидан жойланди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!