Теннисчи Анна Курникова Энрике Иглесиас билан тушган суратини эълон қилди

16:42, 13 июнь

Собиқ теннис бўйича жуфтлик баҳсларида дунёнинг биринчи ракеткаси Анна Курникова испаниялик хонанда Энрике Иглесиас билан тушган суратини ўзининг Instagram`даги саҳифасига жойлаштирди.  Бу ҳақда "Gazeta.ru" хабар бермоқда

Суратда Курникова ва Иглесиасни, шунингдек Аннанинг укаси Аллан Курниковни ҳам кўриш мумкин.   

Россиялик теннисчи ва испаниялик қўшиқчи 2001 йилдан бери учрашишади. Бироқ, улар 15 йилдан бери биргаликдаги суратларини деярли эълон қилмайди. 

Ҳозирги кунда Анна Курникова АҚШнинг Майами штатида яшайди ва модель бўлиб фаолият юритади. У бир вақтнинг ўзида АҚШ ҳамда Россия фуқароси ҳисобланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!