National Geographic Ўзбекистонни саёҳат қилиш тавсия этиладиган 10 та давлатлар рўйхатига киритди

16:44, 13 июнь

Машҳур халқаро ахборот ресурси, саёҳат олами етакчиси бўлган National Geographic сайёҳларга саёҳат қилишни тавсия этган 10 та давлатдан иборат рўйхатда 6 ўринни Ўзбекистонга берди, деб хабар берди “Новости Узбекистана” нашри. 

National Geographic Ўзбекистон сайёҳлар учун энг хавфсиз ва бехатар жой эканлигига эътибор қаратган.  Ўзбекистон афсонавий Буюк ипак йўли марказида жойлашган бўлиб, Марказий Осиёдаги тарихий обидаларга бой, гўзал мамлакатларидан биридир. National Geographic саёҳатчиларга Ўзбекистон нафақат гўзал табиати, тарихий обидаларга бойлиги билан, балки ўзбек халқининг меҳмондўстлиги билан ажралиб туриши учун ҳам саёҳатга боришни тавсия этган.

National Geographic Самарқанд ва Бухоро обидалари ислом оламидаги энг қадимий обидалардан эканлиги, мустақиллик йилларида бу тарихий бинолар кенг миқёсда қайта таъмирланганлиги ҳақида ҳикоя қилди. 

National Geographic саёҳларга Ўзбекистонга борганда албатта, бутун дунёга машҳур бўлган миллий таомлардан, айниқса палов ва лағмондан татиб кўришни маслаҳат берди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!