Дубляж санъати оғир жудоликка учради

21:52, 13 июнь

Бугун ўзбек дубляж санъати оғир жудоликка учради. Бу ҳақда режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида хабар қолдирди.

“Бугун улуғ кунларнинг бирида, таниқли дубляж режиссёри, ҳалол ва виждонли инсон Матёқуб Орзиев оламдан ўтди.Бизнинг оҳирги ҳамкорлигимиз “Мажнун” фильмида бўлганди. Бу жуда катта йўқотиш, чуқур қайғудамиз! Оҳиратлари обод бўлсин!”

Darakchi.uz таҳририяти фурсатдан фойдаланиб уларнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!