Шанхай аэропортини портлатган одам ашаддий қиморбоз бўлиб чиқди

10:21, 14 июнь

Шанхайдаги Пудун аэропортини портлатиб, оқибатда 5 кишининг тан жароҳати олишига сабабчи бўлган одам катта миқдорда қарзи бўлган ашаддий қиморбоз бўлиб чиқди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.  

29 ёшли Чжоу Синьбай портлаш олдидан ўзининг Weibo расмий микроблогида яқин кунларда ўлимига сабаб бўлувчи аҳмоқона ҳаракатни амалга оширишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар қолдирган, деб маълумот берди Хитой полицияси.

Полиция томонидан йигитнинг уйида тинтув ўтказилганда мушаклардан тайёрланган қўлбола портловчи мослама топилган. Шанхайнинг Пудун аэропортида 12 июнь куни портлаш юз берган. Чжоу Синьбай вино ичимлиги шишасига солинган портловчи моддани ирғитгандан кейин, ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!