Райҳон янги клипида фаришта образида намоён бўлади(Фото ва видео)

10:42, 14 июнь

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ўзининг янги “Ҳабиби” деб номланган қўшиғига клип суратга олдирмоқда. Бу ҳақда хонанда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди. 

 

Клипни режиссёр Ёдгор Носиров суратга олмоқда.  

 

Райҳон янги клипда фаришта образида намоён бўлиши кутилмоқда. Хонанда шахсий саҳифасига жойлаган суратларда қизил ва қора рангли кўйлакларда ҳамда елкасига қанот таққан ҳолда акс этган. Шунингдек, мазкур клипда Райҳоннинг раққосалик қобилиятидан ҳам баҳраманд бўлишимиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!