Евро–2016: Швеция Ирландия билан баҳсда мағлубиятдан қутилиб қолди

12:08, 14 июнь

Футбол бўйича Европа чемпионати учрашувлари давом этмоқда. “Е” гуруҳи биринчи турида Швеция терма жамоаси Ирландия футболчиларига қарши баҳс олиб борди. 

Мазкур ўйин фаворити ҳисобланган Швеция қийинчилик билан дуранг қайд этди. 48 дақиқада Хулахан ҳисобни очган бўлса, 71 дақиқада Кларк ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Натижада 1:1 ҳисоби қайд этилди. 

Евро–2016. “Е” гуруҳи, 1-тур

Ирландия – Швеция 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар:1:0 – 48 Хулахан, 1:1 – 71, автогол Кларк. 

Ирландия – Рэндолф, Коулмэн, О′Ши, Кларк, Брэйди, Маккарти (Макгиди, 85), Уэлан, Хендрик, Хулахан (Кин, 78), Уолтерс (Макклейн, 64), Лонг.

Швеция – Исакссон, Люстиг (Юханссон, 45), Линделеф, Гранквист, Ольссон, Ларссон, Левицки (Экдаль, 86), Чельстрем, Форсберг, Берг (Гвидетти, 59), Ибрагимович.

Огоҳлантиришлар:Маккарти (43), Линделеф (61), Уэлан (77).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!