99 фоиз аёллар йўл қўядиган 7 хато

14:19, 14 июнь

Бир кўришда севишиб қолган одамнинг муҳаббати абадий бўлади, деган афсона мавжуд. Аслида ҳам шундаймикан? Аммо ҳеч ким шошилиб, уй қурмайди, касб танламайди, касалдан фориғ бўлмайди. Психологларнинг аниқлашича, эркак ва аёл муносабатларида масъулият кўпроқ аёлнинг зиммасига тушади. Шунинг учун жуфлар билан иш борилаётганда аёл билан алоҳида, эркак билан алоҳида гаплашилади. Эркаклар кўп ҳолларда аёлларни ноҳақ деб ҳисоблашади. Ҳақиқатан ҳам қачонки аёл ўзгарса, эркак ҳам ўзгаради. Аёллар билан ишлаган психологлар аксарият аёллар йўл қўядиган хатоликларни аниқлашди, қуйида уларнинг кенг тарқалган 7 таси билан танишишингиз мумкин. 

№ 1 хато: Ортиқча гапириш, кўп панд-насиҳат қилиш

Эркак ва аёл муносабатларидаги асосий хатолардан бири аёлнинг кўп гапириши, панд-насиҳат қилишидир. Баъзан аёл ўзининг нима учун кайфияти йўқлигини тушунтириш ўрнига “Мен сизга шунча тушунтирсам ҳам ҳеч балони тушунмайсиз...” деб гап бошлаб қолади. Аёл машинада кетаётганда ҳам йўл бўйи гапдан тўхтамайди, уйга келганда ҳам, ҳатто овқат вақтида ҳам жаврашдан тинмайди, эртаси куни ҳаммаси бошқатдан такрорланади. Бундай аёлдан эркакнинг тезда кўнгли совийди.
 
№ 2 хато: Бир-бирига зид икки ҳолат

Бу икки ҳолат қуйидагилар: “Ҳар доим эришиладиган” ёки “Ҳеч қачон эришиб бўлмайдиган” аёллар мавжуд. Эришиш осон бўлган аёл жуфтининг олдида қадрини йўқотади. Мабодо аёл оилада “Она” вазифасини ўтайдиган бўлса, эркак унга севимли аёл сифатида қарай олмайди, чунки “Она” ва “Севимли аёл” тушунчаси умуман бири-бирига зид тушунчалардир. Шундан кейин у кўчадан бошқа аёлни қидира бошлайди.    
Ҳақиқий аёл “Она” ва “Қиз” комбинациясидир. Кўпинча аёллар ҳамма нарсани эркакдан кутади, аслида эса қарсак икки қўлдан чиқади. 

№ 3 хато: Эркакни ерга уриш

Аёл кўп ҳолларда эрига “орзусидаги эркак” эмаслигини таъкидлашга ҳаракат қилади. “Жудаям дангасасиз!”, “Бу ҳол қачонгача давом этади?”, “Ҳеч қачон кўп пул тополмайсиз!” деб такрорлашни ёқтиради. Рафиқаси тарафдан айтилган бундай эътирозлар эркакнинг ўзига бўлган ишончини сўндиради.

№ 4 хато: Ҳақиқий бахтни англамаслик

Ота-оналарнинг асосий вазифаси қизига бахтни ҳис қилишни ўргатишдир. Қиз болалигида яхши баҳо олгани учун, яхши хулқи учун тақдирланишини билади. Катта ҳаётга қадам қўйганда эса орзусидаги йигитни учратиб, “Энди бахтли бўламан” деган ишонч пайдо бўлади. Аммо орадан 2-3 йил ўтгач, ўзи кутган бахтга эришмагач, ҳамма нарсадан ҳафсаласи пир бўлади. Шунинг учун қиз болага ёшлигиданоқ оддий нарсалардан ҳам ҳайратланишни, ҳақиқий бахт соғлик, тинчлик, хотиржамликда эканлигини тушунтириш лозим.

№ 5 хато: Болаларни эркалаш лозим

Болаларнинг ҳис-туйғуларини тушуниш лозим. Агар қизингиз йиғлаётган бўлса, уни “Бўлар-бўлмасга кўз ёш тўкма”, деб уришмаслик лозим, балки “Сенинг ўрнингда бўлганимда мен ҳам йиғлаган бўлардим, ҳеч нимадан хавотир олма, мен сен биланман” деб кўнглини кўтаринг. Панд-насиҳат қилишдан ўзингизни тийинг. Аксарият аёллар эса, “Мен сенинг ўрнингда бўлганимда...” деб вазиятни баттар чигаллаштиришади.

№ 6 хато: Эркакка гап бермаслик

Эркак гапиришни ўрганиши лозим. Агар эркак сукут сақласа, аёл ўзини кераксиз ҳис қилади. Бироқ эркаклар ёлғизликда режа тузишни ёқтиради, бу ҳақда аёлга гапиришни лозим топмайди. Мабодо у “Уч йилдан кейин уй олиш учун, дам олиш кунларида ҳам ишламоқчиман”, деса аёл хурсанд бўлиб, уни қўллаб-қувватлайди. Эркакка рафиқаси билан бирга яшаётганлиги, у тайёрлаган овқатлардан истеъмол қилаётгани кифоя, у шу нарсаларни севги деб тушунади. Аммо аёл буни тушунмайди. Эркакнинг ишдан келиб, жимгина телевизор кўришини, бошқа хонада ухлаб қолишини тушунишни истамайди. Бу ҳақда эркакка савол берилганда, “Ахир мен у билан битта уйда яшаяпман-ку, ҳаммаси жойида”, деб жавоб беради. Аёл билан доимо гаплашиш лозим, эркак рафиқасига “Мен яхши кўрган овқатни пишир”, деса унинг шу гапдан ҳам боши кўкка етади.

№ 7 хато: Ўз гўзаллигини англамаслик

Нима учун аёл кўчага чиқишдан олдин кўзгу олдида куймаланади? Кўчадаги бегона одамларга чиройли кўринишга ҳаракат қилади, аммо уйидаги эрига гўзал кўриниш учун озгина вақтини қизғанади. Бунинг асосий сабаби аёлни кўпроқ жамоатчилик фикри қизиқтиради, эри эса ҳар доим у билан бирга, унинг фикрини у қадар аҳамиятли деб ҳисобламайди. Уйда ўзига қарамай, сочи тўзғиб юрса ҳам бўлаверади деган фикр энг хато фикрдир. Аёл ҳамма жойда гўзал бўлиши лозим.

Манба: Adme.ru

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!