Евро–2016: Италия икки тўп фарқи билан Бельгияни таслим қилди

14:31, 14 июнь

Европа чемпионати турнирининг “Е” гуруҳи 1-тур марказий ўйинида Италия терма жамоаси Бельгия футболчилари билан ўзаро куч синашди. 

Мазкур беллашувда Жаккерини ва Пелле томонидан киритилган голлар “мовий гвардия”га қимматли уч очкони тақдим қилди. 

Ушбу ўйиндан кейин Италия ўз гуруҳида яққол пешқадамга айланди. 

Евро–2016. “Е” гуруҳи, 1-тур

Бельгия – Италия 0:2

Голлар: 0:1 – 32 Жаккерини, 90 Пелле. 

Бельгия – Куртуа, Алдервейрелд, Вертонген, Симан (Феррейра Карраско, 75), Вермален, Витцель, Наингголан (Мертенс, 62), Феллайни, де Брюйне, Азар, Лукаку (Орижи, 73).

Италия – Буффон, Бонуччи, Кьеллини, Дармиан (Де Шильо, 59), Бардзальи, Пароло, Кандрева, де Росси (Мотта, 78), Жаккерини, Пелле, Эдер (Иммобиле, 75).

Огоҳлантиришлар: Кьеллини (65), Эдер (75), Бонуччи (78), Мотта (84), Вертонген (90).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!