GM Uzbekistan автомобилларини ютиб олиш акцияси юзасидан расмий баёнот берилди

14:38, 14 июнь

Facebook ижтимоий тармоғида GM Uzbekistan компанияси гўёки Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан акция ўтказаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Мазкур акцияда Facebook фойдаланувчиларига Captiva, Malibu, Lacetti, Nexia автомобилларини ютиб олиш таклиф қилинаётганди. 

GM Uzbekistan’нинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида мазкур акциянинг ёлғон эканлиги ҳақида баёнот берилди. Бу ҳақда “Uz24.uz” хабар бермоқда

“Қадрли Фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари, шуни маълум қиламизки, бизнинг барча ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларимиз, биз томондан ўтказиладиган акциялар ва бошқа тадбирлар фақат бизнинг расмий www.uzautosanoat.uz  ҳамда www.chevrolet.uz сайтларимизда, шунингдек, Фейсбукдаги расмий саҳифамизда эълон қилинади”, - дейилади баёнотда.

Бунга қадар минглаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бир неча кун ичида автомобиль ютуқли мазкур акция ҳақидаги постларни улашиб келди. Унда ташкилотчилар фойдаланувчиларга Malibu, Lacetti, Captiva, Nexia автомобилларини “like” ва “share” эвазига “ютиб олиш”ни таклиф қилишганди. Масалан, Captiva автомобилини ютиб олиш учун 27 мингдан зиёд лайклар тўпланди ва 30 минг марта бўлишилди.

Бугун GM Uzbekistan`нинг баёнотидан сўнг, Captiva ўйналган саҳифада “Каптива йўқ. Лекин сиз бўш келманг. Барчага яхши кайфият”, деган ёзувли сурат пайдо бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 10:27, 15 июнь
Автони уз вактида берса шуни узи акция булса керак.
Гость 10:25, 15 июнь
GM Uzbekistonda акция булганми узи?