"Даракчи" газетаси танлов эълон қилади!!!

16:35, 14 июнь

Ҳурматли мухлислар "Даракчи" газетаси янги — "Энг қисқа ва таъсирли ҳикоя" номли танлов эълон қилади.

Унга кўра Сиз 50та сўздан иборат тугун, кульминация ва ечимдан иборат, ўта таъсирли ўзингиз ёзган ҳикояни бизга йўллашингиз лозим. Энг яхши ҳикоялар "Даракчи" газетасида, кейинчалик эса китоб шаклида чоп этилади. 

Шошилинг! Ўз иқтидорингизни синаб кўринг! Ушбу танловга нафақат ёш қаламкашларни балки таниқли ижодкорларни ҳам лутфан таклиф этамиз!!! Сизнинг тажрибангиз ёш қаламкашлар учун маҳорат-сабоғи бўлиши тайин!

Ҳикояларни телеграмдаги @POCHTA_DARAKCHI ҳамда +99895 194 64 16 рақамдаги манзилга; darakchi1@yandex электрон почтасига, йўллашингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!