ИИВ Тошкентга кириш-чиқиш тартиби юзасидан расмий маълумот берди

20:27, 14 июнь

Яқинда интернет нашрларида Тошкент шаҳрида 23-24 июнь кунлари ўтиши кутилаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) га аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити давомида  Тошкент шаҳрига фуқароларнинг кириб чиқиши чекланиши ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

Мазкур хабар нотўғри ва асоссиз экани маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкентга кириш ва чиқиш одатдагидек тартибда давом этади. Фақат текширув тадбирлари кучайтирилади. Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича,  фақат саммит ўтадиган кунлари пойтахтимиздаги айрим кўчалардаги қатнов вақтинча чекланиши назарда тутилган. Автотранспорт воситалари қатновидаги вақтинча чекловлар санаси ва вақти ҳақидаги маълумотлар бериб борилади. Шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ва йўл-транспорт ҳодисаларининиг сонини камайтириш мақсадида пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ва ЙПХ бўлинмалари ҳамкорлигида режали тадбирлар ўтказиш кўзда тутилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!