Автомобилни эслатувчи ҳомиланинг УТТ тасвири ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди

10:02, 15 июнь

Оммабоп Reddit интернет форумининг Brewhaus3223 исмли фойдаланувчиси бўлажак фарзандининг УТТ тасвирини ўз саҳифасида эълон қилди. Гап шундаги, ҳомила бир қарашда автомобилни эслатади.  

“Рафиқам спорт автомобилига ҳомиладор” деб номлади муаллиф мазкур суратни.

Аксарият интернет фойдаланувчилари бу аёлнинг автомобилларга ўта қизиқиши оқибати деб баҳоламоқда. Бошқалар эса пост муаллифи билан баҳсга киришиб, суратдаги спорт автомобили эмас, балки кроссовер эканлигини таъкидлаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!