Опасининг эрига турмушга чиққан қиз қисмати

10:13, 15 июнь

«...Бир ярим йилда энг суюклиларим — опам ва кўнгил қўйганимдан айрилдим. Раҳматли опам доим «Тўйингда «Хайр, сингилжоним!» дея қўшиқ айтаман! Сенга ўхшаб, «Келин  кўйлагингизни ечинг», дея тўполон қилмайман», деб ҳазил қиларди. Менинг тўйим ҳам бўлмади, унда меҳрибонимга қўшиқ куйлаш ҳам насиб қилмади. Бир кунда қариндош-уруғларнинг катталари жам бўлиб, поччамнинг уйига олиб бориб қўйишди.

Мана, қарийб бир йилдан бери опамнинг уйида яшаяпман. Бувиси ҳар уйимизга келганида Муслимага мени «ойи» деб чақиришини уқтиргани-уқтирган. Муслима эса то катта бўлгунича холаси бу уйда уларга қараб яшаб туради, деб ҳисоблайди. Муслимбек онасини эслолмайди, у учун ойиси менман. Поччам... мен уни турмуш ўртоғим деб ҳам атолмайман. У эса мендан опамни излайди. Тополмагач, хуноб бўлади. Бизнинг на ташқи кўринишимиз, на феъл-атворимиз ўхшаш эди. Иккимиз икки хил дунё эдик. Тағин ўртамиздаги ўн йиллик фарқ ҳам ҳар қадамда кўзга ташланади. Мен «жуфтим» дея унинг кўнглига ёқиш учун бирор ҳаракат қилишга ботина олмайман, у ҳам аёли сифатида мени қабул қилолмайди... Энг ёмони, иккимизнинг ҳам кўнглимиз ўзганинг дарди билан яраланган. У севиб уйланган опамни, мен севги нелигини англатган инсонимни қўмсайман... Аммо бу никоҳга барҳам беролмаслигимиз иккимизга-да кундек равшан. Чидашдан бошқа чорамиз йўқ... Баъзида...»

Поччасига турмушга чиққан қиз ҳақиқатлари баён этилган ҳикоянинг давомини «SUG‘DIYONA» газетасининг 24-сонида ўқишингиз мумкин. Сотувда 16 июндан.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!