Копа Америка-2016. Чили голлар шоусида Панамани мағлуб қилиб, чорак финалга чиқди

11:22, 15 июнь

АҚШда Копа Америка-2016 турнири давом этмоқда. “D” гуруҳи 3-тур марказий ўйинида Чили терма жамоаси Панамага қарши баҳс олиб борди. 

Чили терма жамоаси 4:2 ҳисобида Панамани мағлубиятга учратиб, чорак финалга чиқди. Аввалроқ ушбу гуруҳдан Аргентина плей-оффга йўл олганди. 

Чорак финалда Чили термаси Мексика футболчиларига қарши тўп сурадиган бўлди. Аргентина Венесуэлага тўқнаш келади. 

Чили – Панама 4:2 (2:1, 2:1)

Голлар: 0:1 – 5 Камарго, 1:1 – 15 Варгас, 2:1 – 43 Варгас, 3:1 – 50 Санчес, 3:2 – 75 Арройо, 4:2 – 89 Санчес.

Огоҳлантиришлар: Камарго (52), Каммингз (72), Энрикес (78), Исла (90).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!