Ҳаётингизни ўзгартириш учун 10 қимматли маслаҳат

11:29, 15 июнь

1. Ҳеч ким билан алоқа қилмасликка ҳаракат қилиб кўринг, шунда кимга кераклигингиз маълум бўлади.

2. Агар бир пайтда икки инсонни севадиган бўлсангиз, иккинчисини танланг, чунки биринчисини ҳақиқатан ҳам севганингизда иккинчи одамни севмаган бўлардингиз.

3. Бошқаларнинг сиз ҳақингизда билдирган фикрларидан ҳеч қачон хавотирга тушманг.

4. Ҳар доим кечириб келган, барча инжиқликларига чидаган одамингиз аксарият ҳолларда кутилмаганда, ортга қайтмас бўлиб кетади.

5. Дўстларингиз бўлмаса бу фалокат эмас, аммо сохта ва хиёнаткор дўстнинг бўлиши катта кулфатдир.

6. Режаларингиз ҳақида камроқ гапиринг.

7. Ҳеч қачон хиёнатни кечирманг. Ҳар қандай хиёнат сиздан яхшироқ инсонни излаш оқибатида юзага келади. Сиздан яхшироғини топишга умид қилган одам ўзида бор нарсанинг қадрига етмайди…

8. Инсон 80% сувдан ташкил топган. Мабодо инсонда орзу-ният, мақсад бўлмаса, у кўлмакдан иборатдир.

9. Сиз билан бирга бўлишни истаган одамни кўкрагидан итарманг, балки у қийин кунларингизда сиз учун ягона тиргак бўладиган одамдир.

10. Бошқаларга кўнглингиз тортгандай муносабатда бўлинг, чунки улар сиз билан ўзингиз хоҳлагандай муносабатда бўлмайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!