“Келажак башоратчиси” Facebook фойдаланувчиларини чалғитди

11:36, 15 июнь

Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Пабло Райз ўзининг аккаунтида Хиллари Клинтон илк президент аёл бўлиши, Муҳаммад Али ва Принс ҳаётдан кўз юмиши ҳақида башорат қилинган ёзувларни қолдирган. 

Ёзув 2015 йил декабрь ойида ёзилгани  фойдаланувчиларни ҳайратга солди ва башорат бўлиб туюлди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Пабло Райзнинг яна бир башоратида “Яқин кунларда бутун дунё горилла маймунининг ўлимидан қайғуга тушади” деб, 29 май куни Цинцинатти ҳайвонот боғида уч ёшли бола маймунларнинг катагига йиқилиб тушганлиги оқибатида отиб ўлдирилган 17 ёшли Харамбе лақабли маймун ҳақида сўз юритилган. Маймун ўлдирилгандан кейин минглаб одамлар боланинг ота-онасини жазолашни талаб қилишган.

Райз 2016 йилнинг энг асосий воқеалари ҳақида ёзган постлари вирусли бўлиб, 170 минг одамга тарқатилган. Унинг башоратларига аксарият шубҳа билан қараган бўлса-да, кўпчилик изоҳ ёзиб қолдирган.

BuzzFeed нашри эса “башоратчи” Пабло Райзнинг қандай қилиб ёзув муддатини ўзгартирганини, ҳийла-найрангини фош қилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!