ОАВ: Аргентина собиқ бош вазири монастирга 8,5 миллион долларни кўмаётганда қўлга олинди

11:41, 15 июнь

Аргентинанинг жамоат ишлари бўйича собиқ бош вазири Хосе Лопес 8,5 миллион долларни монастир ҳудудига кўмаётганда қўлга олинган, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Буэнос-Айрес полициясига кечаси монастир ҳудудида бегона шахснинг юрганлиги ҳақида аноним хабар келиб тушгач, улар воқеа жойига йўл олишган ва пул кўмаётган собиқ бош вазирни ашёвий далил билан қўлга олишган. 

Хосе Лопес полициячиларга пул таклиф қилиб, уларни пора эвазига сотиб олмоқчи бўлган. Аммо полициячилар кўнмагач, бу пулларни монастирга хайрия қилиш мақсадида кўммоқчи бўлганлигини билдирган. Катта миқдордаги доллар, евро, япон йенаси ва Қатар риалидан иборат пуллар 160 та халтага жойланган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!