Киев марказида портлаш юз берди

12:17, 15 июнь

Украина оммавий ахборот воситаларининг маълумот беришича, Киевнинг Саксаган кўчасида одамлар яшовчи кўп қаватли уйда портлаш рўй берган, қутқарувчилар аҳолини эвакуация қилган, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Икки номаълум шахснинг уй подъездига портловчи модда ташлагани сабабли портлаш юз берган ва ёнғин чиққан. 

Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!