Ҳиндистонлик аёл кутилмаганда 5 фарзандни дунёга келтирди

12:21, 15 июнь

25 ёшли ҳиндистонлик Манита Сингх исмли аёл кутилмаганда 5 фарзандни дунёга келтирди. Ҳомиладорликнинг 26 ҳафтасида уни тўлғоқ тутиб, касалхонасига олиб борилганда, ярим соат мобайнида 5 қизалоқни дунёга келтирган

Манита туғруққа қадар бирор тиббий текширувдан ўтмаганлиги боис, 5 қизалоқнинг дунёга келиши тиббиёт ходимларига ҳам, унинг ўзига ҳам кутилмаган совға бўлди. Ҳар бир чақалоқнинг оғирлиги 1,200 килограмм. Ҳозирча болалар янги туғилган чақалоқлар учун тайёрланган махсус интенсив палатада сақланмоқда. Манитанинг яқинлари унинг 5 фарзанд дунёга келтирганини тақдирнинг инъоми деб қабул қилишди. Чунки Манита бундан 1 йил илгари ўғил фарзандни дунёга келтирган, аммо бола туғилгач вафот этган.

Шифокорлар табиий йўл билан 5 боланинг дунёга келиши 60 миллиондан биттага тўғри келишини, беш нафар бир жинсли боланинг туғилиши ҳам камдан-кам учрайдиган ҳол эканлигини маълум қилишган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!