Отабек Муҳаммадзоҳиддан янги клип (Видео)

12:24, 15 июнь

Отабек Муҳаммадзоҳиднинг Хушнуд Дарвеш сўзи билан куйланган “Севгилимни йиғлатма хижрон” шўх таронаси учун оригинал йўналишда видеоклип  суратга олинди. 

Клип ғояси  Отабек Муҳаммадзоҳид ҳамда  клипмейкер Шерзод Ризоларга тегишли.  

Клипдаги асосий қаҳрамонларни хонанданинг ўзи ва актриса Наргиза Абдуллаевалар ижро этишган. 

Клипмейкер Шерзод Ризо санъаткорнинг бир нечта қўшиқлари учун видеоклип тасвирга олган, шунингдек бир неча йиллардан буён  Отабек Шоу дастурига ҳам режиссёрлик қилмоқда. 

Ўзбек шоу бизнес оламида  тароналари учун камдан-кам ҳолатларда видеоклип тасвирга олдирувчи Отабек Муҳаммадзоҳиднинг янги ижод намунасидан бахраманд бўлинг ва баҳо беринг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!