Жавоҳир ва олтин билан безатилган автомобиль шиналари 600 минг долларга сотилди

14:23, 15 июнь

Дубайнинг Z Tyres компанияси жавоҳир ва 999-пробали олтин билан безатилган Z1 нинг тўртта шинасини 600 минг долларга сотди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.  

Ишлаб чиқарувчининг берган маълумотига кўра, мазкур шиналар Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Ундан тушган маблағ эса ривожланган мамлакатларда маърифий дастурлар билан шуғулланувчи Zenises хайрия жамғармасига ўтказилган. Харидорнинг исми ҳозирча ошкор этилмаган.  

Бу комплектни яратишда Ҳиндистоннинг Joaillier Privé заргарлик фирмаси ва Абу-Дабидаги президент саройини безаган, амирликнинг олтин билан шуғулланувчи заргар усталари иштирок этган. Z Tyres вакилларининг айтишича, Z1 шиналаридан фойдаланган ҳайдовчилар  нафақат унинг моддий томонига эътибор беришади, балки бундай шиналар техник жиҳатдан ҳам мукаммал эканлигини англашади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!