Самуэль Это’О 35 ёшида уйланди

14:26, 15 июнь

“Барселона”, “Интер” ва “Анжи” клублари собиқ аъзоси, айни дамда Туркиянинг “Антальяспор” жамоаси ҳужумчиси Самуэль Это’О узоқ йиллик таниши, беш фарзандининг онаси Жоржетт Тра Луга уйланди. 

Daily Mail нашрининг маълум қилишича, тўй маросими Милан шаҳридан шимолда жойлашган Стеццано шаҳарчасида бўлиб ўтди. Унда каталонияликлар собиқ ҳимоячиси Карлес Пуйоль ҳам қатнашди. 

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда камерунлик футболчи Жоржетт Тра Лу билан унаштирилганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!