Тошкент шаҳрида автотранспортлар ҳаракати чекланган кўчалар номи эълон қилинди

14:27, 15 июнь

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати таъмирлаш ишлари сабабли Тошкент шаҳри кўчаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланганлигини маълум қилди.

15 июнь куни Тошкент шаҳрининг қуйидаги кўчаларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган:

•  Тараққиёт кўчаси – Мирзо Улуғбек кўчасидан Кичик ҳалқа автомобил йўлигача бўлган қисмида;
•  Ўзбекистон шоҳ кўчаси – Фурқат кўчасидан Олмазор кўчасигача бўлган қисмида.
Шунингдек, Тошкент шаҳрининг қуйидаги кўчаларида таъмирлаш ва қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли ҳаракат иштирокчиларидан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади:
•  Янги йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан Муқимий кўчасининг – Шота Руставели ва Бунёдкор шоҳ кўчалари билан кесишган қисмида;
•  Янги йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан Муқимий ва Самарқанд дарвоза кўчалари кесишмасида (Оқтепа майдони);
•  Мавжуд йўл ўтказгич (путепровод) таъмирланиши муносабати билан Кичик ҳалқа автомобиль йўли – Тараққиёт кўчаси кесишмасида.
Қуйидаги кўчаларнинг қатнов қисмига ётиқ чизиқлар чизилиши муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чегараланади.
•  Моворауннаҳр кўчаси – Мустақиллик шоҳ кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача бўлган қисмида;
•  Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси – Дўрмон йўли кўчасидан Феруза кўчасигача бўлган қисмида;
•  Феруза кўчаси – Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасидан Юзрабод кўчасигача бўлган қисмида.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!