АҚШнинг Флорида штатида аллигатор 2 ёшли болани сув остига тортиб кетди

15:29, 15 июнь

АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳрида бахтсиз ҳодиса рўй берди. Улкан аллигатор 2 ёшли болани сув остига тортиб кетди, деб хабар беради “РИА Новости” нашри. 

Бахтсиз ҳодиса 14 июнь, сешанба куни Орландо шаҳридаги Disney World кўнгилочар боғида юз берди.  

Оранж Жерри Демингс округи шерифи матбуот анжуманида икки ёшли бола қаровсиз қолдирилгани оқибатида унга аллигатор ҳужум қилганини маълум қилган. 

Боланинг отаси ўғлини қутқаришга ҳаракат қилган, бироқ бунинг иложи бўлмаган. 

Маълумотларга кўра, полициячилар болани излашда давом этмоқда. 

Аллигаторлар Флоридадаги бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабабчилари ҳисобланади. Ўтган ҳафтада ҳам қутқарувчилар одам танасини олиб кетаётган аллигаторни тутиб олган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!