Болаларни рамазон қўшиқларини айтишдан қайтариш тавсия этилди

15:31, 15 июнь

“Islom.uz” сайтининг савол-жавоблар бўлимида фойдаланувчилардан бири анчадан буён мавжуд бўлган анъана — болаларнинг рамазон қўшиқларини айтиб, пул йиғиб юриши тўғри-нотўғрилигига қизиқди, деб ёзади “Дарё” нашри. 

«Рамазон ойида кечки пайтлар ёш вояга етмаган болалар уйларда рамазон қўшиқларини айтиб, шеърларидан айтиб пул териб юришади. Мана шу иш давом этгани яхшими ёки катталаримиз ёшларни бундан қайтаргани яхшими?» — дея савол қолдирди у.

Сайт маъмурияти эса бунга: «Катталаримиз ёшларни бундай ишдан қайтаргани яхши», — дея қисқа ва лўнда жавоб қилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!