Омадга эришишнинг 7 қонуни

15:41, 15 июнь

Соғлом, бахтли ва бой бўлиш ҳуқуқи туғилганингиздан бошлаб шахсан ўзингизга берилган. Бу ҳақиқатни тўғри қабул қилинг, омадли инсонга айланиш эса жуда осон, дейди “Interesno.cc” нашри.

1. Бўшлиқ қонуни. Агар янги оёқ кийими сотиб олсангиз эскисини ташлаб юборинг. Бирор янги либос харид қилишдан илгари шкафингизни эски кийимлардан тозаланг. Ўз хоҳишингиз билан эски буюмларингиздан, қарашларингиздан воз кечишингиз лозим.

2. Айланиш қонуни. Бирор орзунгизга эришиш учун бошқа яхши кўрган нарсангиздан воз кечишга тайёр бўлинг.

3. Тассаввур қонуни. Аввало омадга эришганингизни тасаввурингизда жонлантиришингиз керак бўлади, кейин уни қоғозга туширинг. Бу ёзувни бировга кўрсатманг, бўш вақтингизда уни қайта-қайта ўқишдан эринманг.

4. Ижодкорлик қонуни. Инсон омадга фикрларининг қуввати, интуиция ва тасаввури билан етишади.

5. Ҳадя қилиш ва қабул қилиш қонуни. Агар бировга ёрдам тариқасида бирор нарса ҳадя қиладиган бўлсангиз, у сизга ўн баробар ортиғи билан айтади. Бирор нарсага эришдингизми, уни атрофингиздаги одамлар билан бўлишишга ҳаракат қилинг. Бу билан сиз ҳаётингизда эзгуликка йўл очган бўласиз.

6. Ўнлик қонуни. Коинот доимо ўз улушини олади, бу сизга ёрдам берган манбага нисбатан миннатдорчилигингизни ифодалайди. Қўлингиздаги даромадингизнинг 10 % ни хайрия ишларига сарфланг. Бу ўн фоиз сизга қай йўсинда қайтишини сиз ҳали яхши билмайсиз. Балки у янги танишув, балки касалликдан фориғ бўлиш шаклида қайтиши мумкин.

7. Кечиримлилик қонуни. Агар сизни хафа қилган одамни кечира олмас экансиз, демак сизга аталган бойликни қабул қила олмайсиз. Сизнинг қалбингиз нафратга тўла бўлганидан у ерда муҳаббатга ўрин қолмайди. Сизга тинчлик бермайдиган, доимо хавотирга соладиган негатив ҳис-туйғулардан қутулишга ҳаракат қилинг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!