“Зумраша” ҳажвий киножурналининг янги сонлари суратга олинди

10:33, 16 июнь

Шу кунларда “5-студия” Ёшлар ижодий тажриба уюшмаси томонидан “Зумраша” ҳажвий болалар киножурналининг янги, 3 ва 4-сонларини тасвирга олиш ишлари якунига етди. Навбатдаги тўпламда “Қачон кетасизлар”, “Антиқа ит”, “Ёлғонни миси чиқди” ҳамда “Бир сўзли йигит” номли ҳажвий сюжетлар суратга олинди.

Сарвар Каримов режиссёрлигида тайёрланган “Бир сўзли йигит” сюжети ХIХ аср қаҳрамонлари Дон Адизо ва Акбариттоларнинг Техас шаҳридаги саргузаштлари ҳақида бўлиб, унда бир қўли йўқ собиқ шериф Дон Адизо мексикалик ёлланма қотил Акбаритто билан тил бириктириб, чероки ҳинду қабиласининг хазиналарини излаш йўлидаги воқеалар ҳақида ҳикоя қилинади.

“Зумраша” киножурналининг мазкур тўпламида Тўхтамурод Азизов, Зуҳра Солиева, Адиз Ражабов, Акбархўжа Расулов, Асқар Ҳикматов, Камрон Саидмуродов каби таниқли ва ёш ижодкорлар иштирок этишган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!