Бразилия термасига янги бош мураббий тайинланди

11:30, 16 июнь

Кеча, 15 июн куни Бразилия футбол конфедерацияси мамлакат терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаган Карлос Дунгани истеъфога чиқарди

AFP агентлигининг маълум қилишича, Карлос Дунга ўрнига Бразилия термасини “Коринтианс” клуби устози Тите бошқаради. Клуб президенти Роберто де Андраде ушбу хабарни тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Карлос Дунга бошчилигидаги Бразилия термаси Копа Америка турнирида Гаити термасини йирик ҳисобда мағлуб қилди, Эквадор билан дуранг ўйнади ва Перуга ютқазди. Бразилия 4 очко билан гуруҳда қолиб кетди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!