17 июнь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

12:03, 16 июнь

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 17 июнь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-20, кундузи 28-30 даража иссиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 20-25,  кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 19-24,  кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Ғарбдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 18-23,  кундузи 28-33  даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Ғарбдан  эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.  Кечаси 20-25,  кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.   

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Ғарбдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23,  кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Ғарбдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13,  кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!