Telegram`ни бузиб киришдан ҳимоялашни биласизми?

12:38, 16 июнь

Яқинда ижтимоий тармоқларда оммабоп мессенжер Телеграмни ҳам бузиб кириб, ундаги шахсий хабарларни ўқиш мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Қуйидаги тавсиялар ёрдамида сиз ўз Телеграм саҳифангизни бузиб киришдан ҳимоя қилишингиз мумкин: 

1. Телеграм мобил мижозини очинг. У ердан Settings пунктини топинг. 

2. Бошқа саҳифадан Privacy ва Security пунктларини топинг. 

3. Privacy ва Security бўлимларида бизга Security бўлими керак. Биринчи навбатда Two-Step Verification пунктини топамиз ва қўшимча парол ўрнатамиз. Қўшимча парол сизнинг Телеграм саҳифангизни янада ишончлироқ қилади. Яъни сиз бошқа қурилмадан телеграмга кирмоқчи бўзлганингизда, фақат смс орқали жўнатилган паролни эмас, балки қўшимча паролни ҳам киритишингизни сўрайди. Турган гапки, уни сиздан бошқа ҳеч ким билмайди, натижада эса телеграм саҳифнагизни ҳеч ким бузиб киролмайди. 
  
4. Энди эса Active Sessions пунктига аҳамият беринг. Унинг ёрдамида сиз телефон рақимингиздаги телеграм ишлаётган барча қурилмаларни кўришингиз ва ортиқчасини ўчиришингиз мумкин.

Рўйхатда мижоз исми, IP-манзили ва сўнгги марта Телеграмдан фойдаланган сана кўрсатилади.

Мазкур маълумотларни кўздан кечиринг ва ортиқчасини ўчириб юборинг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!