Райҳон ёмғир остида рақс тушди (Видео)

12:43, 16 июнь

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг ёмғир остидаги рақси унга қимматга тушди, десак муболаға бўлмайди.

Хонанда айни кунларда ўзининг “Ҳабиби” таронасига клип суратга олаётгани ҳақида аввал хабар бергандик.

Ушбу клипни навбатдаги суратга олиш жараёни ёмғир остидаги рақсни тақозо қилди. Шу сабабли суратга олиш майдончасига сунъий ёмғир ёғдириш учун, сув сепиш махсус машинаси жалб этилди. 

Ушбу ёмғир хонандага қимматга тушди дейишимизга эса унинг қуйидаги изоҳи сабаб бўлди:

“Ёзда касал бўлиш унчалик ёқимли эмас. Аммо ишонаманки, бу шунга арзийди.”

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!