АҚШда уйга кириб қолган буғу боласи ванна қабул қилмоқчи бўлди

15:18, 16 июнь

АҚШда одам яшайдиган уйга кириб қолган буғу боласи ванна қабул қилмоқчи бўлди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Воқеа Колорадо штатининг Жефферсон округида бўлиб ўтди. Уй  эгалари буғу боласини ярадор деб ўйлаб, полиция чақиришди. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари буғу боласининг соппа-соғлигини аниқлади. “Адашиб қолган буғу боласи кечқурун чўмилиш вақти бўлди деб ўйлаган ва Эвергринларнинг уйига кириб, ванна қабул қилмоқчи бўлган”, деб ҳазиллашди полиция ходимларидан бири.

Полициячилар буғу боласини ваннадан чиқариб, онасининг ёнига қўйиб юборди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!