Сочи тоғида сайёҳни чақмоқ урди

17:06, 16 июнь

Краснодар ўлкасининг Сочи яқинидаги тоғида сайёҳ эркакни чақмоқ урди, деб хабар қилди “Gazeta.ru” нашри.

Чақмоқ уришига қарамай, сайёҳ эркак тирик қолган, қутқарувчилар уни вертолётда касалхонага етказишган. Чақмоқ эркакнинг елкасига тегиб, оёғидан чиққан, танасининг баъзи жойлари куйган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!