Маъмур Султонов рафиқаси Севара Солиевага илк севги изҳори ҳақида сўзлаб берди

17:13, 16 июнь

Маъмур Султонов рафиқаси, актриса Севара Солиевага илк севги изҳори қандай бўлгани ҳақида сўзлаб берди. 

“Маданият ва санъат институтида курсдош эдик. У билан бир партада ўтирардик. Севара биринчи босқичда Ёлқин Тўйчиевнинг ‘Пойма-пой’ фильмида суратга тушганди. Таътил вақтида фильм экранга чиқиб, машҳурликка эришганига қарамай, характери ўзгармаганидан унга нисбатан ҳурматим ошган. Биринчи курсдаёқ ёқтирардим. Ҳар сафар ‘Сиз менга ёқасиз’, десам буни хазил сифатида қабул қиларди. Иккинчи босқичда информатика дарсида компьютерга ‘Мен сизни севаман’ деб ёзганман. Севара сўзларимни ўчириб, ‘Ишонмайман’, деб хонадан чиқиб кетди. ўшандан кейин муносабатларимиз жиддийлаша бошлади. Севаранинг одоби, хушчақчақлиги маъқул келгани учун умр йўлдош сифатида кўрдим. 

‘Ота-онам нима деса, ўша бўлади’, деганидан кейин тезда совчи жўнатганман”,—дейди Маъмур Султонов “Ҳордиқ” газетасига берган интервьюсида. 

Маълумот учун, Севара Солиева ва Маъмур Султоновнинг ўғил фарзанди бор.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!