Копа Америка-2016 турнирида дастлабки ярим финалчи аниқланди

09:53, 17 июнь

Футбол бўйича Копа Америка-2016 турнири биринчи чорак финалида АҚШ ва Эквадор терма жамоалари ўзаро кураш олиб борди. Мазкур ўйинда АҚШ вакиллари зафар қучиб, ярим финалга чиқишди. 

Ўйиннинг 22 дақиқасида Демпси ҳисобни очди. 65 дақиқага келиб Зардес АҚШ устунлигини оширди – 2:0. Кўп ўтмай, аниқроғи 74 дақиқада Арройо ҳисобни қисқартирди, бироқ, бу учрашувдаги сўнгги гол эди. 

Ярим финалда АҚШ термаси Аргентина-Венесуэла учрашуви ғолиби билан куч синашади. 

АҚШ – Эквадор 2:1

Голлар: 1:0 – 22 Демпси, 2:0 – 65 Зардес, 2:1 – 74 Арройо.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!