23-24 июнь кунлари авиайўловчилардан рўйхатдан ўтишга эртароқ келиш сўралмоқда

11:48, 17 июнь 2016

Ўзбекистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказиладиган 23-24 июнь кунлари шаҳардан учиб кетадиган барча йўловчилар аэропортга рейсдан тўрт соат олдинроқ келишлари лозим. Бу ҳақдаги огоҳлантириш авиакасса ва сайёҳлик агентликларига тарқатилди, деб хабар беради “Газета.uz”.

Қўшимча равишда жадвалларда ўзгаришлар эҳтимоли борлиги ҳақида маълум қилиниб, халқаро ва маҳаллий рейслар йўловчиларидан парвознинг аниқ вақтини қўнғироқ қилиб аниқлаш сўралмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!