Британиялик эркакнинг хотинига қилган хазили қимматга тушди(Видео)

13:12, 17 июнь 2016

Британиялик эркак хотини билан хазиллашмоқчи бўлди ва соч қуритадиган фенга болалар кукунини сепиб қўйди. Бироқ хазил фожиа билан якунланишига бир бахя қолди, деб хабар беради “Tjournal” нашри. 

Аёл сочини қурита бошлаганида фен ёниб кетди ва қаттиқ қўрқиб кетган эркак видеокамерани ўчириб қўйди. Ҳодиса қандай якунлангани номаълум.

Кир ювиш ва бошқа шунга ўхшаш кукунни фенга сепиб қўйиш бир неча марта амалда қўлланилган хазил ҳисобланади. Аммо уларнинг биронтасида ҳам мана шундай якун кузатилмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!