5 ёшли вундеркинд сартарош қизалоқ интернетни лол қолдирди (Видео)

15:13, 17 июнь

АҚШнинг Аризона штатида яшовчи Магнолия исмли қизалоқ интернет тармоғини ўзининг энг мураккаб турмакларини қила олиш қобилияти билан лол қолдирди.

Магнолия доимий равишда ўзининг Instagram саҳифасида саноқли дақиқаларда жуда гўзал турмаклар қилинган фото ва видеоларини жойлаб боради.

Бу қобилияти учун уни ёш вундеркинд-сартарош деб аташди – бу бежизга эмас, сабаб қадам ба қадам йўриқнома бўлган тақдирда ҳам бундай турмакларни катта одам ҳам қила олмайди, ишонмайсизми видеони кўринг.

Магнолия ўз блогини яқинда очди, у кун сайин машҳур бўлиб бормоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!