Покистонлик фуқаро севгилисига турмушга чиқмоқчи бўлган синглисини ўлдирди

16:12, 17 июнь

Покистонлик шахс ўз синглисини севган инсонига турмушга чиқиш истаги учун ўлдирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

“У турмушга чиқмоқчи эди. Бироқ биз келишолмай қолдик. У менинг синглим эди, мен уни ўлдиришни хоҳламагандим. Ўша пайтдан бери йиғлайман”,—дейди айбланувчи Соҳиб Масиҳ.

“Қизим билан ўғлим уришиб қолишди. Ўғлим синглисини таёқ билан урди, бироқ уни ўлдирмоқчи эмасди”,—дейди айбланувчи ва марҳум қизнинг отаси Юсуф Масиҳ.

Унинг сўзларига кўра, қиз ва унинг қаллиғи қариндош бўлган. Бу эса қизнинг оила аъзоларида норозилик кайфиятини уйғотган. 

“Ор-номус учун” қотиллик содир этиш Покистонда тез-тез учраб туради. 

2015 йилда айнан мана шу йўсинда вафот этган аёллар сони минг нафардан ҳам ошиб кетган. Мамлакат бош вазири Наваз Шарифнинг айтишича, бундай турдаги қотилликлар эр-хотиннинг келишмовчилиги, йигит ва қизнинг никоҳсиз муносабатлари ва қизларнинг турмушга чиқишдан бош тортиши оқибатида рўй беради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!