Тошкент аэропортининг вақтинча ёпилиши тўғрисида шошилинч ахборот хабарномаси

16:30, 17 июнь

Тошкент аэропортининг вақтинча ёпилиши тўғрисида шошилинч ахборот хабарномаси.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ўз йўловчиларига хабар қиладики, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити расмий делегацияси самолётларининг учиб кетишини таъминлаш муносабати билан 2016 йил 24 июнда маҳаллий вақт билан 13.00 дан 18.00 гача “Тошкент” аэропорти йўловчи қатновларини бажариш учун ёпиқ бўлади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг шу пайт ичида режалаштирилган қатновлари шу куни маҳаллий вақт билан 18.00 дан сўнг бажарилади.

Қўшимча маълумотлар олиш учун телефон: 140 02 00. Вақтинчалик ноқулайликлар учун Миллий авиакомпания ўз йўловчиларидан узр сўрайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!