Хонанда Дилсўз турмуш ўртоғи билан дуэт куйлади

16:36, 17 июнь

“Жонимни озори” деб номланган илк қўшиғи билан мухлис орттира бошлаган хонанда Дилсўз (Гўзал Жуманиёзова) турмуш ўртоғи, хонанда Фарруҳ Раимов билан дуэт ижро этди. 

Бу ҳақда хонанда “Ҳордиқ” газетасига берган интервьюсида маълум қилди. 

“Яқин кунларда мухлислар кутганидан ҳам аъло даражада куйланган дуэтимизни тақдим этамиз. Қўшиқ номини эса ҳозирча сир тутганим яхши, чунки бизда ғоя ўғрилари жудаям кўпайган”,—дейди Дилсўз Фарруҳ Раимов билан дуэт куйлаганини маълум қилар экан. 

Аввалроқ, хонанда ўзига жуда ўхшаш қизчанинг суратини Instagram`га жойлаштиргани ҳақида хабар берган эдик.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!