Олой бозори таъмирдан чиқди (Фото)

09:52, 18 июнь

Бозорнинг шу кунларда тўлиқ ишга тушиши кўзда тутилган. 

«Газета.uz» нашрининг хабар беришича, йирик реконструкция доирасида аввалги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари расталари ўрнига 464 жойдан иборат янги павильон барпо этилди.

Алоҳида павильонлар шарқона ширинликлар, гўшт, сут ва нон маҳсулотлари учун мўлжалланган.

Суратларда бозорнинг умумий инфратузилмаси янгилангани, миллий кўринишга эга бўлганлигини гувоҳи бўлиш мумкин. 

Бозор ҳудуди кўкаламзорлаштирилиб, келган ҳаридорлар учун алоҳида қулайликлар яратилди.

       

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!