Alibaba асосчиси интернет-компания яратганини ҳаётининг энг катта хатоси деб атади

10:49, 18 июнь

Хитойнинг йирик Alibaba Group интернет-компанияси яратилиши унинг асосчиси Жек Ма ҳаётидаги энг катта хато бўлди. Бу ҳақда у Петербургдаги халқаро иқтисодий форум доирасида маълум қилди.

«Мен уни яратаётганимда бу кичкина бизнесим бўлиши ҳақида ўйлагандим. Ҳозир эса мен ҳар кун президент каби бандман», — дейди Ма.

Alibaba раҳбари кейинги ҳаётида бундай бизнес билан шуғулланмаслиги ҳақида айтиб ўтди. «Мен ўзимнинг ишларим билан банд бўлиб, шунчаки ҳаётдан баҳра оламан», — дейди у.

Жек Ма компанияга узоқ вақт раҳбарлик қилмаслигини маълум қилди. Ушбу лавозимни тарк этгач у атроф муҳитни ҳимоя қилиш ишлари билан шуғулланмоқчи.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!