Kamilla ва Улуғбек Холиқов иштирокидаги лойиҳалар тугатилди

10:51, 18 июнь

Pomidor Entertainment компания маъмуриятининг маълум қилишича, хонандалар Kamilla ва Улуғбек Холиқов иштирокидаги лойиҳалар шоу-бизнес ҳамда поп-мусиқа соҳасида тажриба эди.

Компания ушбу тажриба доирасида Pomidor Entertainment жамоаси томонидан қилинган ишлар кўп сонли аудиториянинг қалбида илиқ таассуротлар қолдирганига умид билдиради, деб ёзади Uz24.uz.

Pomidor Entertainment’нинг асосий эътибори йирик медиа-лойиҳаларни амалга оширишга ҳамда мультипликацион сериаллар яратишга қаратилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!