Анжела Жоли ва Бред Питтнинг фарзандлари рус тилини ўрганмоқда

12:59, 18 июнь

Голливуд актёрлари Анжелина Жоли ва Бред Питтнинг фарзандлари бир нечта чет тилини, жумладан рус тилини ўрганмоқда, деб хабар беради “Gazeta.ru”.

Актёрларнинг фарзандлари бундан ташқари вьетнам ва араб тилини ҳам ўрганмоқда. Фарзандларининг тил ўрганиш борасидаги муваффақиятлари ҳақида Жоли АҚШдаги радиостанциялардан бирига берган интервьюсида айтиб ўтган. 

Машҳур эр-хотинларнинг олти нафар фарзандлари бўлиб, улардан уч нафари асраб олинган болалардир.

Жолининг сўзларига кўра, фарзандларининг биронтаси ҳам актёрликка қизиқмайди, бироқ уларнинг барчаси чет тилларини бажонидил ўрганади.

“Мен улардан қайси тилни ўрганишларини исташларини сўрадим. Шайло Камбожа тилини, Пакс вьетнам тилини, Мэд немис ва рус тилини, Захар француз, Вивьен араб, Нокс эса кар-соқовлар тилини ўрганишга қизиқиш билдирди”,—дейди Жоли.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!