Самарқанд автобусларида йўлкира нархи оширилади

14:01, 18 июнь

20 июндан бошлаб Самарқанд автобусларида йўл ҳақи миқдори 700 сўмдан 900 сўмни ташкил этади. Бу ҳақдаги қарор лойиҳаси Самарқанд вилоят ҳокимлиги сайтида эълон қилинди.

Ҳужжатда тарифларнинг ўзгартирилишига ёнилғи-энергетика ресурслари нархининг ошгани сабаб қилиб кўрсатилган.

Айни пайтдаги йўл ҳақи миқдори 2014 йил июнь охирида белгиланган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!